Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Кенжаев Шухратжон Ахмадалиевич
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари
Телефон:
227-17-25
Факс:
-
Электрон почта: info.namangan@rmk.uz

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда йиғилиш баёнлари, Республика кенгаши бошқарувнинг қарор, фармойиш, буйруқ ва йиғилиш баёнлари ижросини таъминлайди;
  • Вилоят кенгаши ижро аппаратининг фуқаролар йиғинларида ёшлар билан ишлашни мувофиқлаштириш, ҳуқуқ-тартибот ва оммавий спортни ривожлантириш бўлими фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда улар ишини мувофиқлаштиради;
  • Шаҳар ва туманлар кенгашлар раисларининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосарлари, фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда улар ишини мувофиқлаштиради;
  • фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича фуқаролар йиғинларининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия ва тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссиялари ҳамда фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказлари иш фаолиятини  мувофиқлаштиради;
  • “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижросини таъминлашда шаҳар ва туманлар кенгашларнинг фаолиятини самарали ташкил этишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
  • Вилоят кенгашининг йиллик иш режаси, Давлат дастурида фаолият йўналишига доир белгиланган бандлар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширилишини ташкиллаштиришда иштирок этади;
  • Республика Кенгаши Уставига қатъий риоя этган ҳолда тасдиқланган вазифалар тақсимоти ижросини назоратини амалга оширади;
  • ҳар чоракда вилоят кенгаши иш режасига асосан фаолият йўналишига доир ҳисоботлар тайёрланишини таъминлайди, ҳар ойда Давлат дастури тадбирларининг бажарилиши юзасидан шаҳар ва туманлар кенгашлар ҳисоботлари асосида республика кенгашига маълумот тақдим этиб борилишини таъминлайди;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича шаҳар  ва туманлар кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари фаолиятини таҳлил қилинишини ва улар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
  • Вилоят кенгаши раисининг йўналишлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш аъзолари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликни амалга оширади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича кенгашнинг туман (шаҳар) кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари фаолиятининг доимий-узвий боғлиқлигини таъминлайди, иш натижаларини тегишли идоралар, комиссиялар ва вилоят кенгаши йиғилишларига киритиб боради, илғoр иш тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил этади;
  • ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармаётган ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раисига таклиф киритади;
  • фаолият йўналишидан келиб чиқиб, туман(шаҳар) кенгашлар ходимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрланишини ташкиллаштиради;
  • оммавий ахборот воситалари орқали самарали тарғибот ишларини кенг йўлга қўяди;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
  • вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли шаҳар ва туман кенгашларнинг ижро аппарати фаолиятига умумий кураторликни ҳамда бошқа вазифаларни амалга оширади.
  • Хизмат вазифасини амалга ошириш билан биргаликда қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади:
  • - Ёшлар иттифоқи,
  • - халқ таълими бошқармаси,
  • - Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси,
  • - вояга етмаганлар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилатикаси бошқармаси;
  • - вояга етмаганлар билан ишлаш масаласи бўйича вилоят прократураси;
  • - Маданият бошқармаси;
  • - Спорт бошқармаси билан ҳамкорликни амалга оширади.


2002-2006 йй. - Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси
2006-2007 йй. - Чуст туманидаги қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси
2007-2009 йй. - Чуст туманидаги “Ал-Қодирий” фермер хўжалиги бош ҳисобчиси
2009-2010 йй. - “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси Чуст туман бўлинмаси масъул котиби
2010-2013 йй. - «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими бошқаруви масъул котиби
2013-2017 йй. - «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими бошқаруви раиси ўринбосари
2015-2016 йй. - «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими бошқаруви раиси вазифасини
                           бажарувчи
2016-2017 йй. - «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими бошқаруви раиси ўринбосари
2017 й. - ҳ.в.   - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича 
                           Наманган вилоят Кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари


Ду
Се
09:00 - 14:00
Чо
Па
Жу
Ша
Як
Қабулига ёзилиш

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech