Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Худойбердиев Бахтиёр Бахридинович
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилояти кенгаши раисининг кексалар ва фахрий масалалари бўйича ўринбосари
Телефон:
227-17-26
Факс:
-
Электрон почта: info.namangan@rmk.uz

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда йиғилиш баёнлари, вилоят кенгаши бошқарувнинг қарор, фармойиш, буйруқ ва йиғилиш баёнлари ижросини таъминлайди;
  • Вилоят кенгаши ижро аппаратининг фуқаролар йиғинларида кексалар ва фаҳрийлар билан ишларни мувофиқлаштириш бўлимига раҳбарлик қилади;
  • Туман (шаҳар) кенгашлар раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари, фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда раҳбарлик қилади;
  • фуқаролар йиғинларининг экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ва жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялари фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда мувофиқлаштиради;
  • фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги «Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари» фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • Вилоят кенгаши тузимида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, вилоят кенгаши қарорлари ижроси юзасидан ахборот алмашуви ва назорат ишларини амалга оширишни такомиллаштиришнинг услубий асосларини яратиш ва амалиётга жорий қилишни таъминлайди;
  • Вилоят кенгашнинг йиллик иш режаси, Давлат дастурида фаолият йўналишига доир белгиланган бандлар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширилишини ташкиллаштиришда иштирок этади;
  • Вилоят кенгаши Уставига қатъий риоя этган ҳолда тасдиқланган вазифалар тақсимоти ижросини назоратни амалга оширади;
  • ҳар чоракда вилоят кенгаши иш режасига асосан фаолият йўналишига доир ҳисоботлар тайёрланишини таъминлайди, ҳар ойда Давлат дастури тадбирларининг бажарилиши юзасидан туман (шаҳар) кенгашлари ҳисоботлари асосида вилоят кенгаши бошқарувига маълумот тақдим этиб борилишини таъминлайди;
  • фаолият йўналишига доир ахборот-таҳлил ишларини амалга ошириш учун вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлар фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича вилоят ва туман (шаҳар)лар кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари фаолиятини таҳлил қилинишини ва улар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича кенгашнинг туман (шаҳар) кенгашлар ва фуқаролар йиғинлари фаолиятининг доимий-узвий боғлиқлигини таъминлайди, иш натижаларини тегишли идоралар, комиссиялар ва вилоят кенгаши йиғилишларига киритиб боради, илғoр иш тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил этади;
  • маҳаллаларда томорқа имкониятларидан фойдаланиш, деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш, чорва моллари, паррандачиликни ривожлантириш ишларини ташкиллаштириш, мониторингини йўлга қўйишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг билими, малакаси, савиясини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришда илғор усуллар асосида ўқув жараёнларини ташкил этади ва услубий ёрдамлар кўрсатади ҳамда мониторинг ишларини йўлга қўяди;
  • конференциялар, семинарлар, вилоят кенгаши ва бошқа йиғилишларга маълумотлар киритади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлар Уставларида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг тўлақонли бажарилишини, йиллик иш режасида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлашга қаратилган мониторингини юритади.
  • Фаолият йўналиши бўйича ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармаётган туман (шаҳар) кенгашлар ходимларига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раисига таклиф киритади;
  • фаолият йўналишидан келиб чиқиб кенгашнинг туман (шаҳар) кенгашлар ходимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрланишини ташкиллаштиради;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
  • Вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли туман (шаҳар) кенгашларнинг ижро аппарати фаолиятига умумий кураторликни ҳамда бошқа вазифаларни амалга оширади.
  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.
  • Шунингдек, маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар (томорқадан самарали фойдаланиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги билан бўйича) кенгашга келган хат, ҳужжатларни шаҳар ва туманлар кенгаши томонидан ижро этилишини назорат қилади.
  • Аҳолини куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, хавқулотда ҳолатларга тайёргарлик кўришни таъминлаш бўйича тегишли бошқармалар билан ҳамкорликни амалга оширади.


1983-1990 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти талабаси

1985-1987 йй. - Ҳарбий хизматда

1990-1993 йй. - Янгиқўрғон туманидаги “Нанай” жамоа хўжалиги фермаси ветеринария-техниги, бош ветеринария врачи

1993-1996 йй. - Наманган вилоят Давлат Ветеринария бошқармасининг эпизоотияга қарши кураш отряди 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси

1996-1998 йй. - Наманган вилоят ҳокимлиги Давлат санитария бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

1998-1999 йй. - Наманган вилоят ҳокимлиги Агросаноат мажмуи масалалари котибияти етакчи мутахассиси

1999-2012 йй. - Наманган вилоят ҳокимлигининг Давлат ветеринария бошқармаси бошлиғи

2012-2012 йй. - Наманган вилоят “Чорвачилик озуқа таъминот” бош бирлашма биржа савдолари назоратчиси

2012-2014 йй. - Наманган вилоят “Чорвачилик озуқа таъминот” бош бирлашма қошидаги “Тошбулоқ бўрдоқичилик” масъулияти чекланган жамияти раиси

2014-2015 йй. - Наманган вилоят “Чорвачилик озуқа таъминот” бош бирлашма биржа савдолари назоратчиси

2015-2015 йй. - Наманган вилоят “Чорвачилик озуқа таъминот” бош бирлашмаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи

2015-2016 йй. - Наманган вилоят “Чорвачилик озуқа таъминот” бош бирлашма биржа савдолари назоратчиси

2016-2017 йй. - Хусусий тадбиркор (чорвачилик)

2017 й. - ҳ.в.   - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилоят Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари


Ду
Се
Чо
Па
09:00 - 14:00
Жу
Ша
Як
Қабулига ёзилиш

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech