Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ғофуров Абдулло Мадаминович
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилояти кенгаши раисининг диний-маърифий масалалари бўйича ўринбосари
Телефон:
227-17-91
Факс:
-
Электрон почта: info.namangan@rmk.uz

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Уставга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда йиғилиш баёнлари, Республика кенгаши бошқарувнинг қарор, фармойиш, буйруқ ва йиғилиш баёнлари ижросини таъминлайди;
  • Вилоят кенгаши ижро аппаратининг фуқаролар йиғинларида диний-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўлими фаолиятига раҳбарлик қилади; 
  • Туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда мувофиқлаштиради: фуқаролар йиғинларининг яраштириш, маърифат ва маънавият масалалари бўйича, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялари ва фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда мувофиқлаштиради.
  • Вилоят кенгашнинг йиллик иш режаси, Давлат дастурида фаолият йўналишига доир белгиланган бандлар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширилишини ташкиллаштиришда иштирок этади;
  • маҳаллаларда тегишли комиссиялар фаолиятининг самарали ташкил этилишига амалий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
  • ҳар чоракда вилоят кенгаши иш режасига асосан фаолият йўналишига доир ҳисоботлар тайёрланишини таъминлайди, ҳар ойда Давлат дастури тадбирларининг бажарилиши юзасидан туман (шаҳар) кенгашлари ҳисоботлари асосида вилоят кенгаши бошқарувига маълумот тақдим этиб борилишини таъминлайди;
  • вилоятда маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада барқаррорлаштириш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бирликда маҳаллаларда содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик таҳлилини юритади.
  • фаолият йўналишига доир ахборот-таҳлил ишларини амалга ошириш учун вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлар фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича вилоят кенгаши ва туман (шаҳар)лар кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари фаолиятини таҳлил қилинишини ва улар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича туман (шаҳар) кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари фаолиятининг доимий-узвий боғлиқлигини таъминлайди, иш натижаларини тегишли идоралар, комиссиялар ва вилоят кенгаши йиғилишларига киритиб боради, илғoр иш тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил этади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг билими, малакаси, савиясини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришда илғор усуллар асосида ўқув жараёнларини ташкил этади ва услубий ёрдамлар кўрсатади ҳамда мониторинг ишларини йўлга қўяди;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
  • конференциялар, семинарлар, вилоят кенгаши ва бошқа йиғилишларга маълумотлар киритади;
  • фаолият йўналиши бўйича ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармаётган ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раисига таклиф киритади;
  • фаолият йўналишидан келиб чиқиб туман (шаҳар) кенгашлар ходимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрланишини ташкиллаштиради;
  • оммавий ахборот воситалари орқали самарали тарғибот ишларини кенг йўлга қўяди;
  • Вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли туман (шаҳар) кенгашларнинг ижро аппарати фаолиятига умумий кураторликни ҳамда бошқа вазифаларни амалга оширади.
  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.
Хизмат вазифасини амалга ошириш билан биргаликда қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади: 

- Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги,
- Республика Манавият-тарғибот маркази вилоят бўлими,
- Хотин-қизлар қўмитаси,
- умумий жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва диний масалалардаги жиноятчиликларни олдини бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси;
- ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ва бошқа масаларда вилоят прократураси;
- Маданият бошқармаси билан ҳамкорликни амалга оширади.


1996-2000 йй. - Наманган муҳандислик-педагогика институти талабаси

2000-2001 йй. - Ўзбекистон Ёшларининг “Камолот” жамғармаси Наманган шаҳар халқ таълими бўлимининг бошланғич ташкилоти етакчиси

2000-2005 йй. - Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Наманган шаҳар бўлими Кенгашининг халқ таълими бўлими бошланғич ташкилоти етакчиси, Наманган шаҳар бўлими Кенгашининг ташкилий ишлар ва кадрлар билан ишлаш, ахборот-таҳлил бўлими мудири

2005-2010 йй. - Наманган шаҳар ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси

2010-2016 йй. - Наманган саноат касб-ҳунар коллежи бўлим бошлиғи, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

2016-2017 йй. - Наманган шаҳар ҳокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бош мутахассиси

2017-2017 йй. - “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими бошқаруви етакчи мутахассиси

2017 й. - ҳ.в.   - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилоят Кенгаши раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари


Ду
Се
Чо
09:00 - 14:00
Па
Жу
Ша
Як
Қабулига ёзилиш

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech