Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Наманган вилояти маҳаллалар кенгашининг асосий мақсади – фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, фаолиятини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда услубий раҳбарликни амалга ошириш ва уларнинг фаолиятида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Қуйидагилар Наманган вилояти маҳаллалар кенгашининг вазифалари ҳисобланади:

  • туман (шаҳар) кенгашлари фаолиятига раҳбарликни Республика кенгаши Устави ва мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга ошириш орқали улар зиммасидаги вазифаларни самарали ташкил этишларини таъминлаш;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш;
  • жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада ривожлантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда мустаҳкамлашда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш;
  • ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
  • жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асосли таклифлар ҳамда таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш;
  • фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишга кўмаклашиш;
  • мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, фуқаролар ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
  • оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиб бориш, таҳлил қилиш ва аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этишда туман (шаҳар) кенгашлари ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • туман (шаҳар) кенгашлари шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига нисбатан белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда тизимда муносиб кадрларнинг фаолият кўрсатишларини таъминлаш, уларнинг малакасини ошириш ва замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • фуқароларнинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишда туман (шаҳар) кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича вазифалар кўламини янада кенгайтириш чораларини кўриш;
  • туман (шаҳар) кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва бу борада аниқ чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
  • туман (шаҳар) кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Низом доирасида ҳудуддаги давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, улар билан ҳамкорликда қўшма дастур ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий шериклик асосида амалга ошириш.

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech