Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Наманган вилояти маҳаллалар кенгаши “Ишонч телефони (+998) 69-227-17-92

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилояти кенгаши
тизимидаги ташкилотларнинг “Ишонч телефон”ларига мурожаат этиш

ТАРТИБИ

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилояти кенгаши тизимидаги ташкилотларда 2017 йил июль ойидан бошлаб “Ишонч телефонлари” жорий этилган бўлиб, бугунги кунда 1 та Наманган вилояти кенгаши ва 12 та туман (шаҳар)лар кенгашларида “Ишонч телефонлари” мавжуд.

“Ишонч телефони” хизматлари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасида ташкил этилган.

Наманган вилояти ва туман (шаҳар)лар кенгашларининг “Ишонч телефони”га йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 июлдаги 562-сон Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида белгиланади.

Наманган вилояти ва 12 та туман (шаҳар)лар кенгашларининг “Ишонч телефонлари”га ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар қўнғироқ қилиб, мурожаат ёки савол йўллаш мумкин. Мурожаат ва саволларга Наманган вилояти кенгаши ва 12 та туман (шаҳар)лар кенгашларнинг масъул ходимлари жавоб беради.

Туман (шаҳар) кенгаш номи Ишонч телефон рақами
1 Наманган шаҳар (+998) 69 233-23-65
2 Мингбулоқ тумани (+998) 69 452-14-50
3 Косонсой тумани (+998) 69 652-20-33
4 Наманган тумани (+998) 69 472-16-83
5 Норин тумани (+998) 69 612-13-42
6 Поп тумани (+998) 69 433-11-21
7 Тўрақўрғон тумани (+998) 69 442-30-69
8 Уйчи тумани (+998) 69 482-26-57
9 Учқўрғон тумани (+998) 69 462-26-74
10 Чортоқ тумани (+998) 69 412-15-06
11 Чуст тумани (+998) 69 423-10-73
12 Янгиқўрғон тумани (+998) 69 632-31-63


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech