Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Аҳолининг кам таъминланган қатламларига кўрсатилаётган моддий ёрдамлар тўғрисида
13 Apr 2019

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлим ва бўлинмалари томонидан 2019 йилнинг биринчи чораги давомида хизмат вазифаси доирасида муайян ишлар амалга оширилди.

    “Маҳалла” фонди томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдамлар масаласи:

2019 йилнинг 3 ойи давомида фонднинг бўлим ва бўлинмаларига жисмоний шахслардан моддий ёрдам масаласида 231 та мурожаатлар қайд этилди.

Мурожаатларнинг 195 тасини йўналишлар бўйича фуқаролар йиғинлари билан биргаликда ўз жойида ижобий хал этилди. Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида оилавий шароити оғир бўлган 36 нафар фуқароларга 16,3 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи боқувчисини йўқотган 3 нафар фуқароларни уй-жойларини жихозлаш ва таъмирлаш учун ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, Наманган тумани “Қўрғонча” маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган фуқаро Қосимова Дилрабонинг вилоят ҳокимининг Ишчи гуруҳига қилган мурожаатига асосан унинг 2 хонали қурилиши якунланмаган уйининг том қисмини ёпиши учун жами 2,7 млн.сўмлик қурилиш махсулотлари олиб берилди.

Наманган шаҳар “Умид” маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган фуқаро Абдуллаева Мухайёни Халқ қабулхонасига қилган мурожаатига асосан
4 нафар вояга етмаган фарзандлари учун ётоқхона мебеллари ва дарс қилиши учун 2 та стол, 4 та стул, 1 та китоб жавони берилди.

Шунингдек, Тўрақўрғон тумани “Тошкент” маҳалласида яшовчи 1 гуруҳ ногирони, боқувчисини йўқотган фуқаро Валиева Муножатни уйида яшаш учун шарт-шароит яратиш мақсадида Фонд ҳисобидан  500,0 минг сўмлик, хомийлар ҳисобидан  2,0 млн.сўмлик уй жиҳозлари олиб берилди.

Ҳукумат қорорларига мувофиқ ногиронларни уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш:

Вазирлар  Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига мурожаат этаётган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги мажлис баёнига асосан вилоят ҳокимининг тегишли фармойишларига мувофиқ ногиронлиги бўлган, меҳнат лаёқати чекланган,
уй-жойга мухтож Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқароларнинг
30 нафари учун янги қурилаётган уй-жойларнинг (ҳар бирига
10,0 млн.сўмдан, жами 300,0  млн.сўм)
бошлағич тўловлари тўлаб берилди. Шундан, 3 нафари ёш оилалар таркибига кирадиган оилалар ҳисобланади.

Фармойишга асосан ўтказиб берилган 300,0 млн.сўм хисобига Учқўрғон туманида “Кўприкбоши” маҳалласида 12 та,Исломобод” маҳалласида 18 та кам таъминланган оилалар учун уй-жой қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

“Кўприкбоши” маҳалласида 6 та хонадон уйлари фойдаланишга топширишга тайёр ҳолатга келтирилган, 6 та хонадонда қурилиш ишлари давом этмоқда. “Исломобод” маҳалласидаги  18 та хонадонда девор қисми тайёр ҳолатга келтирилиб, уйнинг пол қисмини, шифт қисмини ёпиш, монтаж ва бошқа ишлар ички пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Кўприкбоши” маҳалласидаги уй-жойларни “Олимжон-бизнес” МЧЖ, “Исломобод” маҳалласидаги уй-жойларни “Учқўрғон-бизнес келажак” қурилиш ташкилоти ҳамда тумандаги хомий ташкилотларнинг кўмаги билан амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида амалга оширилган ишлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 феврал - 1 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика бошқаруви раиси Ш.С.Жавлонов томонидан Косонсой, Наманган, Уйчи туманларида бўлиб, ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий ёрдам кўрсатиш лозим деб топилган фуқароларга моддий ва мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Уйчи тумани “Баландариқ” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони бўлган фуқаро Абдуллаева Кароматни, Наманган тумани “Ғайрат” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Содиқов Абдувохидни, “Қумқўрғон” маҳалласида яшовчи
1-гуруҳ ногирони Жўраев Абдубанноларга ногиронлик аравачаси топширилди.

Бундан ташқари, Уйчи тумани “Баландариқ” маҳалласида яшовчи боқувчиси йўқотган Акбарова Шоирага оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиши учун 1 дона тикувчилик машинаси ва ҳом ашё материаларини олиши, шаротини яхшилаши учун 2,0 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, Косонсой тумани “Қозоқовул” маҳалласида яшовчи фуқаро боқувчиси йўқотган фуқаро Мамаджонова Умидага оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиши учун 1 дона тикувчилик машинаси ҳамда 2,0 млн.сўм хом ашё учун моддий ёрдам берилди. Шунингдек, ўрганиш жараёнида фуқаронинг ўғли Сайидмуродов Охунжонга косибчилик билан шуғулланиши учун 7,9 млн.сўм фонд маблағи ҳисобига замонавий кўринишда “акфа” эшик ва ромли косибхона қуриб берилди.

“Нарвўз” умумхалқ байрами муносабати билан кўрсатилган мурувват ёрдамлари:

“Наврўз” байрами муносабати билан вилоятдаги маҳаллаларда 2550 дан ортиқ кам таъминланган, боқувчиси йўқ оилаларга ҳамда якка-ёлғиз, ота-онаси йўқ, етим бўлган фуқароларнинг хонадонларига ташриб буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари томонидан ушбу тоифадаги оилаларнинг хонадонларгиа ташриф буюрилиб, “Наврўз” байрами билан муборакбод этиб, озиқ-овқат, кийим-кечак маҳсулотлари, эсдалик совғалари топширилди.

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг 16 нафар фарзандларининг “суннат тўйлари” ўтказиб берилди.

Фуқаролар йиғинларидан томонидан бериладиган ижтимоий нафақа ва моддий ёрдамлар тўғрисида.

2019 йилнинг 3 ойи давомида фуқаролар йиғинлари томонидан
14779 нафар оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинланди ва тўлаб берилмоқда.

Ҳусусан, 3397 нафар кам таъминланган оилаларга 0-2 ёшгача бола парвариши учун нафақа, 9181 нафар кам таъминланган оилаларга 0-14 ёшгача нафақа ҳамда 2201 нафар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам нафақалари тайинланган ва тўлаб берилмоқда. Ушбу кўрсаткичларни туман, шаҳар кесимида тахлил қиладиган бўлсак;

0-2 ёшгача нафақа: Наманган шаҳрида 744 та, Мингбулоқда 118 та, Косонсойда 314 та, Наманганда 134 та, Норинда 243 та, Попда 175 та, Тўрақўрғонда 105 та, Уйчида 286 та, Учқўрғонда 252 та, Чортоқда 311 та, Чустда 306 та, Янгиқўрғонда 409 та оила 0-2 ёшгача бола парвариши учун нафақа билан таъминланган.

0-14 ёшгача нафақа: Наманган шаҳрида 2044 та, Мингбулоқда 374 та, Косонсойда 939 та, Наманганда 325 та, Норинда 883 та, Попда 294 та, Тўрақўрғонда 549 та, Уйчида 823 та, Учқўрғонда 899 та, Чортоқда 912 та, Чустда 349 та, Янгиқўрғонда 790  та оила  0-14 ёшгача бола парвариши учун нафақа билан таъминланган.

Модди ёрдам нафақаси:  Наманган шаҳрида 313 та, Мингбулоқда 157 та, Косонсойда 247 та, Наманганда 109 та, Норинда 241 та, Попда 40 та, Тўрақўрғонда 141 та, Уйчида 220 та, Учқўрғонда 169 та, Чортоқда 259 та, Чустда 111 та, Янгиқўрғонда 194  та кам таъминланган оила моддий ёрдам нафақаси билан таъминланган.

Ҳар бир оила –тадбиркор” Дастури доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила –тадбиркор” дастури амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3777-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоят ва туман (шаҳар) маҳаллалар кенгашлари томонидан маҳаллалардаги оилавий тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган, кичик бизнесни ташкил қилиш истагида бўлган фуқароларни эҳтиёжлари ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида 38 340 нафар фуқаролар кредит олиш истагини билдирган бўлиб, уларнинг рўйхатлари вилоят марказий банк ва унинг ҳудудий тижорат банкларига тақдим қилинди.

Бугунги кунга қадар, жами 7342 нафар фуқароларга дастур доирасида
109,0 млрд. 69,0 млн сўм кредит олишга кўмаклашилди.

Бу кўрсаткич, Наманган шаҳрида 1114 та оилаларга 15,0 млрд 133,0 млн сўм, Мингбулоқда 506 та оилаларга 5,0 млрд 495.0 млн сўм, Косонсойда 535 та оилаларга 7,0 млрд 591,0 млн сўм, Наманганда 682 та оила 8,0 млрд 172,0 млн сўм, Норинда 389 та оилаларга 4,0 млрд 580,0 млн сўм, Попда 496 та оила
8,0 млрд 468,0 млн сўм, Тўрақўрғонда 805 та оилаларга 9,0 млрд 769,0 млн сўм, Уйчида 553 та оилаларга 11,0 млрд 596,0 млн сўм, Учқўрғонда 534 та оилаларга 11,0 млрд 978,0 млн сўм, Чортоқда 578 та оилаларга 8,0 млрд 870,0 млн сўм, Чустда 678 та оилаларга 11,0 млрд  357,0  млн сўм, Янгиқўрғонда
472 та оилаларга 6,0 млрд 683,0 млн сўм кредит берилди.

Оммавий аҳборот воситаларида чиқишлар тўғрисида:

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг бўлим ва бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишларни Наманган вилоят телерадиокомпаниясида,
103.6-фм телерадиосида, “Mahalla gazetasi”да,  вилоят маҳаллалар кенгашининг “Namangan.mahalla kengashi.uz” рамий сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида 72 маротаба ёритилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг бўлим ва бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботларни тақдим этиб боради.

Манба: Мамажанов Нурмурод / Кўришлар: 178

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech