Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Хонадонма-хонадон юриб, муаммолар ўрганилмоқда
10 Jul 2019

Наманган вилояти ҳокимиянинг 2019 йил 29-июндаги Наманган шаҳридаги маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича берган топшириғига асосан ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.

photo_2019-07-10_14-36-39.jpg

Жумладан, вилоят маҳаллалар кенгаши раиси М.Аппаков , Ягона буюртмачи инжинеринг компанияси бошлиғи ўринбосари Н.Жўраев, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Наманган шаҳар бўлими бошлиғи С.Музаффаров, Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи Р.Нуритдиновлар билан биргаликда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

photo_2019-07-10_17-39-00.jpg

10-июл кунига қадар ўрганиш давомида 26 та мурожаат тушган бўлиб, шундан 22 таси ўрганилди, 4 таси ўрганиш жараёнида. Ўрганилган 22 та мурожаатдан 10 таси уй-жой таъмирлаш бўйича, 1 таси янги уй билан таъминлаш, 5 таси уй-жой учун бошланғич тўлов тўлаб бериш, 3 таси соғлигини тиклаш ва маиший техника учун моддий ёрдам ажратиш учун тавсия этилган бўлиб, вилоят ҳокими Ҳ.Бозаров томонидан вилоятдаги тадбиркорлардан ҳомийлар бириктирилди.

photo_2019-07-10_20-24-33.jpg

Ўрганиш ишлари давом этмоқда. Амалга оширилаётган ишлар бўйича қўшимча маълумот бериб борилади.

Ж.Умидуллаев

Манба: Умидуллаев Жавлон / Кўришлар: 78

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech