Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Адлия билан биргаликда тарғибот тадбирлари давом этмоқда
23 Apr 2019
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 22 апрель кунидан “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари янада кучайтирилган тартибда бошланди. Тарғибот тадбирлари доирасида вилоятимизнинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилган МФЙ раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва Ишчи гуруҳлар фаолиятида жойига чиқиб, амалий ёрдам бериш мақсадида ўрганишлар ўтказилмоқда.
Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар муҳокамаси юзасидан куннинг 2-ярмида амалий семинарлар ўтказилмоқда. Семинарларда ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф этилганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилган МФЙлар Ишчи гуруҳлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб тегишли ҳуқуқий кўрсатмалар берилмоқда. Ўрганишда аниқланган камчиликлар барча Ишчи гуруҳлар фаолиятида мавжудлигини, уларни зудлик билан бартараф этиш лозимлигини, агарда ўз вақтида бартараф этилмаса сайлов ўтказиш жараёнида вужудга келадиган муаммоли вазиятларга қонуний жавоб беришда ўз таъсирини кўрсатиши мумкинлиги тўғрисида тушунчалар берилмоқда.
Хусусан, 2019 йил 22-23 апрель куни Янгиқўрғон туманида вилоят Адлия бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман адлия бўлими ҳамда МФЙ оқсоқоли сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси ташаббуси билан “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Семинар туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтказилиб, унда тумандаги мавжуд 71 та МФЙларда ташкил этилган Ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва котиблари иштирок этдилар. Семинар жараёнида кўргазмали воситалар, тақдимотлар ёрдамида юқорида қайд этилган қонун ва унинг асосида МФЙ раиси сайловини ўтказишни ташкил этиш, сайлов жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятлар юзасидан Ишчи гуруҳлар раҳбарларига саволлар берилиб, уларнинг мазкур ҳолатда масалани қонун асосида қандай қилиб ҳал этишлари синаб кўрилди. Натижада Ишчи гуруҳлар қонунни амалиётда қўллашда учраши мумкин бўлган низоли ҳолатларга ҳуқуқий жавоб қайтариш учун амалий кўникмаларга эга бўлдилар. 
 Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда!
Қуйида семинарлар фотолавҳаларини кўришингиз мумкин:

photo_2019-04-23_19-45-52.jpg

photo_2019-04-23_19-45-46.jpg

photo_2019-04-23_19-46-13.jpg

Манба: Рахманов Санжар / Кўришлар: 228

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech