Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Сайловларда вакилларнинг танлови натижалари
6 May 2019

2018 йил 15 октябрда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралда “Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги КҚ-507-III-сонли қарори ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоятда май ойининг 20 санасига қадар ўтказиладиган сайловларда иштирок этиши кутилаётган 208 580 нафар вакиллар учун ўриндиқлар, 1 921 та сайлов бюллетенини тўлдириш учун махсус овоз бериш кабиналари, 761 та махсус сайлов варақаси солинадиган қути ҳамда 761 та овоз кучайтиргичлар фойдаланиш учун шай ҳолга келтирилиб сайлов жараёнларида фойдаланиб келинмоқда.

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказиладиган 609 таси умумтаълим мактаблари, 87 таси касб-ҳунар коллежлари, 10 та “тўйхона”, 11 та маҳалла гузарлари, 32 та маданият ва аҳоли дам олиш масканлари ҳамда 26 та бошқа ташкилотларнинг мажлислар зали ва очиқ ҳовлисида сайловдан камида бир кун олдин туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда масъул ташкилотлар томонидан тегишли шароитларни ташкил этиб келинмоқда.

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам май ойининг биринчи санасидан бошлаб Қонун талабига мувофиқ Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайлови бошлаб юборилди.

Сайлов жараёнларининг биринчи беш кунлиги якунлари бўйича, вилоятдаги 775 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 167 та (22%) маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси сайлови туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ва бириктирилган масъуллар назоратида ўтказилди. Ўтказилган сайловларнинг биринчи ва иккинчи кунларида ҳудудлардаги барча Ишчи гуруҳ раисларини жалб этган ҳолда намунали тарзда байрамона кайфиятда ташкил этилди.

photo_2019-05-04_14-08-14.jpg

photo_2019-05-03_09-39-48.jpg


Сайлов натижалари, 167 та маҳалладан сайланган 47418 нафар вакиллардан 38050 нафар (80%) вакиллар сайловларда иштирок этди ва 398 нафар кўрсатилган номзодлар ичидан ёпиқ овоз бериш орқали 167 нафар фуқаролар йиғини раислари (30 нафари аёллар) сайланди.

Сайланганларнинг 102 нафари амалдаги фуқаролар йиғини раислари бўлиб, 65 нафари биринчи маротаба сайланди.

Сайланган 167 нафар раисларни ёши, маълумоти, мутахассислиги ва ишлаган жойи бўйича таҳлил қилинганда:

- ёши бўйича, 33 нафари (20%) 45 ёшгача, 58 нафари (35%) 45-55 ёшгача, 68 нафари (41%) 55-65 ёшгача, 65-75 ёшгача эса 8 нафар (5%);

- маълумотига кўра, 76 нафари (45,5%) олий, 91 нафари (54,5%)
ўрта-махсус маълумотга эга;

- мутахассислигига кўра, 31 нафари (18,5%) ўқитувчи, 25 нафари
(14,9%) иқтисодчи, 33 нафар (19,7%) мухандис, 3 нафари (1,7%) шифокор,  4 нафари (2,3%) ҳуқуқшунос, 10 нафари (5,9%) агроном, 3 нафари (1,7%) қурувчи, 4 нафари (2,3%) товаршунос, 3 нафари (1,7%) санъаткор, спортчи ва 51 нафари (30,5%) эса бошқа мутахассисликларга эга.

- ишлаган жойи бўйича, 8 нафари (4,8%) таълим тизимида, 1 нафари (0,6%) маҳаллий ҳокимлик тизимида, 118 нафари (70,7%) маҳалла тизимида, 15 нафари (8,9%) тадбиркорлик тизимида, 4 нафари (2,4%) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида, 1 нафари (0,5%) соғлиқни сақлаш тизимида, 4 нафари (2,4%) қишлоқ хўжалиги соҳасида, 3 нафари (1,8%) фермер хўжалигида, 3 нафари (1,8%) ишлаб чиқариш соҳасида, 1 нафари (0,5%) қуролли кучлар тизимида ҳамда 9 нафари (5,4%) эса бошқа ташкилот ва идораларда ишлаган.

photo_2019-05-03_13-32-58.jpg

Май ойининг 6-12 кунлари режа асосида вилоятдаги 320 та фуқаролар йиғинларида сайловлар ўтказилиши режалаштирилган.

Сайлов жараёнларини бориши бўйича таҳлилий маълумотлар билан келгусида ҳам танишиб боришингиз мумкин.

Ҳурматли ватандошлар, маҳалламиз, жамиятимиз ҳаётига дахлдор бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловларида фаол иштирок этайлик!
photo_2019-05-03_14-19-46.jpg
photo_2019-05-05_11-19-19.jpg
Манба: Қамбаров Дилмурод / Кўришлар: 198

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech