Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Тўрақўрғон туманида сайловни ўтказиш юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди
25 Apr 2019

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича  Тўрақўрғон туман кўмаклашувчи комиссияси томонидан 2019 йил 22 апрель куни “Исвахон” Маданият ва ахоли дам олиш марказида сайлов  ўтказиш  жараёни бўйича  “Шарқ” маҳалла фуқаролар йиғини мисолида сахналаштирилган кўргазмали  амалий семинар  ўтказилди.

photo_2019-04-25_20-50-03.jpg

         Семинарда Тўрақўрғон тумани ҳокими ўринбосари Н.Тўхтаназаров, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман кўмаклашувчи комиссияси раиси  Б.Тўйчиев, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тўрақўрғон туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.Аппоқов, туман Адлия бўлими бошлиғи У.Джабборов, кўмаклашувчи комиссияси масъул котиби, туман маҳаллалар кенгаши ташкилий-услубий  шўъба мудири Ж.Юсупов, комиссия аъзолари, туман Маҳаллалар кенгаши ходимлари, Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тумандаги 68 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ишчи гуруҳи раислари, раис ўринбосарлари ва ишчи гуруҳ котиблари, аъзолари ҳамда тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари (рўйхат асосида жами 320 нафар иштирокчи) қатнашди.

photo_2019-04-25_20-49-46.jpg

         Семинарда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.Аппоқов фуқароларйиғини раиси сайловига тайёргарлик кўриш, сайлов олди ташкилий ишлари, сайлов жараёнини олиб бориш тартиби, сайлов ўтказиладиган жой ва биноларни тайёрлаш, ва сайловни қонунда белгиланган тартибда ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан тегишли кўрсатмаларни бериб ўтди.

         “Шарқ” маҳалла фуқаролар йиғини мисолида сайловни олиб бориш тартиби тасдиқланиб олинди ва регламент асосида кўргазмали тарзда ўтказилди.

         Тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга тумани ҳокими ўринбосари Н.Тўхтаназаров, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман кўмаклашувчи комиссия раиси  Н.Тўйичев, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.Аппоқов, туман Адлия бўлими бошлиғи У.Джабборов, кўмаклашувчи комиссия масъул котиби, туман маҳаллалар кенгаши ташкилий-услубий  шўъба мудири Ж.Юсуповлар томонидан қонунда белгиланган тартибда жавоб ва ишчи гуруҳ раисларига тегишли тавсиялар берилди.

photo_2019-04-25_20-50-11.jpg

photo_2019-04-25_20-50-07.jpg

Манба: Каримов Хамидулло / Кўришлар: 257

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech