Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Ҳамкорлик дастури” ижроси маҳаллаларда .....
15 Nov 2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг 2019 йил 25 октябрдаги топшириғига асосан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолятини мувофиқлаштириш бўйича Республика маҳаллалар кенгаши раҳбарлигида “Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил октябрь-декабрь ойларига мўлжалланган Ҳамкорлик дастури” ижросини таъминлаш юзасидан видеоселектор тарзида ўтказилган ўқув-семинари асосида белгилаб берилган вазифалар ижро учун қабул қилинди.
Мазкур “Ҳамкорлик дастури” дан келиб чиқиб, фуқаролар йиғини томонидан маҳаллада амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг Намунавий режа лойиҳаси тайёрланди.
Ушбу режа асосида вилоятимиз ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида  доимий равишда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Ҳусусан, жорий йилнинг 15 ноябрь куни Уйчи тумани Тошлоқ маҳалласи ҳудудидаги 38-сонли умумтаълим мактабида мактаб ўқувчилари ўртасида "Кийиниш маданияти ва одоби" ва "Янги Ўзбекистон - янги сайловлар" мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди.

photo_2019-11-14_13-00-26.jpg
Мазкур давра суҳбатида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, умумтаълим мактаби директори, маҳалла фаоллари ва ўқувчи ёшлардан иборат 120 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

photo_2019-11-14_13-00-25.jpg
Давра суҳбати давомида ўқувчиларга Кийиниш маданияти ва одоби тўғрисида, шунингдек, 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловлар тўғрисида тушунчалар берилди.

photo_2019-11-15_09-43-11.jpg
Давра суҳбати якунида ўқувчиларни қизиқтирган саволлар бўйича бахс-мунозара ҳам ўтказилди.

photo_2019-11-14_13-19-55.jpg
Вилоятимиз ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.

Манба: Камалов Одилжон / Кўришлар: 58

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech