Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чўнгбош МФЙ да футбол мусобақаси бўлиб ўтди
27 Jul 2019

Мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарликларида 2019 йил
19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 12-сонли баёнида белгилаб берилган 5 та ташаббусдан иккинчи ташаббус ижросини таъминлаш, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилоят кенгаши тизимида ҳамда барча фуқаролар йиғинларида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишюзасидан жорий йилнинг 27 июль куни Косонсой тумани “Чўнгбош” маҳалла фуқаролар йиғинида “Биз ёшлар одам савдосига қаршимиз” шиори остида спорт футбол тури бўйича “Маҳалла раиси кубоги” мусобақаси ўтказилди.

photo_2019-07-27_15-29-54.jpg
Мусобақа футболни янада ривожлантириш, маҳаллалардаги болалар ва ўсмирлар ўртасида футболни янада оммалаштириш, уларни жисмоний соғломлаштириш, назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда болалар ва ўсмирларни доимий равишда спортга жалб қилиш, 11-14 ёшли болалар ва ўсмирлар ўртасида иқтидорли футболчиларни аниқлаш мақсадида “Чўнгбош” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган маҳалла футбол майдонида, 11-14 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилди.

photo_2019-07-27_15-29-48.jpg
Ушбу мусобақада “Чўнгбош”, “Олмазор”, “Навбахор”, “Гузар”, “Чиндовул” ва “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинидан 110 нафардан ортиқ 11-14 ёшли ўсмирлардан иборат 8 та жамоалар қатнашди. Шунингдек, мусобақа иштирокчиларидан 20 нафари кам таъминланган оила фарзандларини ташкил этади.

photo_2019-07-27_15-29-52.jpg
Мусобақа якунларига кўра “Чўнгбош” маҳалла ёшлар жамоаси

1-ўринни, “Олмазор” маҳалла ёшлар жамоаси 2-ўринни ва “Навбахор” маҳалла ёшлар жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар туман Маҳалла хайрия жамоат фонди ҳамда Косонсой туман 3-сектор раҳбари - туман ИИБ бошлиғи томонидан китоблар жамланмаси, фахрий ёрлиқлар ва футбол тўплари билан тақдирланди.

photo_2019-07-27_15-29-34.jpgphoto_2019-07-27_15-29-37.jpg
Манба: Камалов Одилжон / Кўришлар: 64

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech