Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Маҳалла фуқаролар йиғинларида моддий-техник базасини мустаҳкамлаб борилмоқда
13 Apr 2019

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 2 апрелда “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ни ПФ-5700-сонли Фармони тасдиқланди ва ижрога қаратилди.

Мазкур фармонда ҳам фуқаролар йиғини ходимларини мавқейини ошириш билан бир қаторда ҳар бир туман (шаҳар) марказларида “Маҳалла маркази”ни ташкил этиш, бундан ташқари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг
2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4944-сонли Фармони билан туман (шаҳар) марказида “Маҳалла маркази”ни қуриш ҳамда фуқаролар йиғинлари учун зарур бўлган хизмат бинолари билан таъминлаш вазифаларни таъминлаш, моддий-техника базасини мустахкамлаш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

2019 йилнинг 1-чораги давомида 121 та маҳалла фуқаролар йиғинлари хизмат биноларида таъмирлаш, реконструкция ва янги хизмат бинолари қуриш ишлари амалга оширилган бўлиб, жами 813,5 млн сўм маблағ сарфланган. Жумладан, 107 та (Наманган шаҳар 4 та, Мингбулоқ 7 та, Косонсой 7 та, Наманган тумани 4 та, Норин 21 та, Поп 11 та, Тўрақўрғон 1 та, Уйчи 20 та, Учқўрғон 1 та, Чортоқ 5 та, Чуст 16 та, Янгиқўрғон 10 та) маҳалла фуқаролар йиғинлари хизмат биноси таъмирланган бўлиб, бунга 13 млн сўм “Маҳалла” фонди хисобидан, хомийлар томонидан 363 млн сўм сарфланган. 13 та (Косонсой 5 та, Наманган тумани 3 та, Поп 1 та, Уйчи 1 та, Учқўрғон 1 та, Чуст 1 та, Янгиқўрғон 1 та)маҳалла фуқаролар йиғинлари хизмат биноси реконструкция қилинган бўлиб, бунга 49,5 млн сўм “Маҳалла” фонди хисобидан, хомийлар томонидан 306,5 млн сўм маблағ сарфланган. 1 та (Норин туманида “Қўшчек” маҳалласи) янги хизмат биноси қурилган бўлиб, бунга 41,5 млн сўм “Маҳалла” фонди хисобидан, хомийлар томонидан 40 млн сўм маблағ сарфланди.

20180328_143155.jpg

Вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида “Маҳалла” фонди хисобидан 23 та (Наманган шаҳар
2 та, Мингбулоқ 2 та, Косонсой 2 та, Наманган тумани 2 та, Норин 3 та, Поп
2 та, Тўрақўрғон 2 та, Уйчи 2 та, Учқўрғон 2 та, Чуст 2 та, Янгиқўрғон
2 та) 
маҳалла фуқаролар йиғинларига 83 млн 613 минг сўмлик компьютер жамланмаси билан таъминланди.

20180328_144719.jpg

Шунингдек, мебел жихозлари билан таъминлаш мақсадида “Маҳалла” фонди хисобидан 56 та (Наманган шаҳар 8 та, Мингбулоқ 5 та, Косонсой 5 та, Наманган тумани 5 та, Норин 5 та, Поп 5 та, Тўрақўрғон 6 та, Уйчи 6 та, Учқўрғон 5 та, Янгиқўрғон 6 та)маҳалла фуқаролар йиғинларига 91 млн 229 минг сўмлик янги мебел жамланмаси билан таъминланди.

Вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари хизмат биноларини таъмирлаш ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиш ишлари давом эттирилмоқда.
Манба: Умидуллаев Жавлонбек / Кўришлар: 158

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech