Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
МАКТАБ - МАҲАЛЛА НИГОҲИДА
15 Oct 2019
Жорий йилнинг 15 октябр куни Наманган вилояти Уйчи тумани Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 38-умумтаълим мактабида “Оила - маҳалла - таълим муассасаси” жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштириш юзасидан “Мактаб – маҳалла нигоҳида” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирнинг мақсади: ёшларни адабиёт ва саьнатга қизиқтириш, уларни она Ватанга садоқат, Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадрият ва аньаналаримизни асраб-авайлаш, маҳалла ва мактабда турли салбий оқибатларни олдини олишдан иборат. Тадбир бошланишида умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида спорт чиқишлари ташкил этилди. Шундан сўнг маҳалла аҳолиси томонидан умумтаълим мактабидаги кутубхона фаолияти билан танишилди. Шунингдек, тадбир давомида ўқувчи ёшларни жалб қилган ҳолда давра суҳбати, мусиқий тадбирлар ҳам ташкил этилди.
photo_2019-10-15_11-39-27.jpgВилоятимиздаги машхур санъаткорлардан бири Хамиджон Маллабаев ўз қўшиқлари, Наманган шаҳридаги А.Навоий мусиқали драма театри актёри Маъруфжон Ниёзовнинг шеърий монологлари ўқувчилар ва тадбир меҳмонларига юқори кайфият тақдим этиди. Шунингдек, мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан “Зумрад ва Қиммат” асари сахналаштирилган ҳолда йиғилганларга намойиш қилинди.
photo_2019-10-15_11-01-43.jpgБундан ташқари, Республика Нуроний кенгашининг туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев томонидан ҳозирги ёшлар учун яратилаётган шароитлар, маҳаллада ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида ёшлар билан суҳбат ўтказилди. 9 ой давомида ўтказилан маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари натижасида маҳаллада 9 ой якуни бўйича умуман жиноят содир этилмаганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбирда 250 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Тадбир якунида бир қатор фаол ўқувчи-ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
photo_2019-10-15_14-13-37.jpgТадбир жараёнлари Наманган вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олиниб, вилоятимиздаги босма оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиши белгиланди.
photo_2019-10-15_11-02-07.jpg
photo_2019-10-15_11-26-13.jpg
Манба: Камолов Одилжон / Кўришлар: 107

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech