Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Туркиялик ишбилармонлар ташрифи
22 Feb 2019
          Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Туркия Республикасининг  “Айдин Иншаат” ва “Леда Иншаат” қурилиш компаниялари директорлар кенгаши раҳбарлари Ниҳат Дизмен ва Назми Жошерни қабул қилди.
          Туркиялик ишбилармонлар ва уларнинг ҳамкорлари билан бўлган учрашувда Наманган шаҳрининг бош режасини қайта ишлаб, шу асосда вилоят марказини тубдан қайта қуриш, кўп қаватли турар-жой ва бошқа объектлар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш устида иш олиб борилаётгани, бу борада жаҳоннинг илғор тажрибаларидан фойдаланиш ва етакчи хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш самарали экани айтиб ўтилди. Туркиялик ишбилармонлар ҳам ўз компаниялари, фаолият йўналишлари тўғрисида маълумот бердилар.
          Суҳбат давомида қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилиб, бу борада ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўплиги, келгусида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш икки тараф учун манфаатли экани алоҳида таъкидланди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Бекзод Юсупов, вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Саидаъмад Султонов ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.
Манба: Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати / Кўришлар: 154

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech