Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Бахт қўрғонларининг бунёдкорлари эъзозимизда
17 May 2019

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Нарбаева томонидан тасдиқланган 2019 йил 15 май “Халқаро Оила куни”ни кенг нишонлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни қарор топтириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб этиш комплекс чора-тадбирлар режасини ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, вилоят Маҳаллалар кенгаши, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда 2019 йил 16 май соат 14:00да вилоят “Нуроний маскани”да “Бахт қўрғонларининг бунёдкорлари эъзозимизда” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

IMG_6573.jpg

IMG_6588.jpg

Тадбирнинг мақсади: вилоятда оилаларни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда аҳоли айниқса, ёшлар, ёш оилалар ўртасида оилавий ажримларни олдини олиш, вилоятдаги намунали оилалар, ибратли қайноналар ва ёш оилаларнинг иборатли хаёт йўлларини ўрганиш ва ёшларга намуна сифатида кўрсатиш, бир гуруҳ намунали оилалар, ибратли қайнона ва келинларни рағбатлантириш билан бирга уларни кенг тарғиб этиш ва ҳаётга тадбиқ этиш.

IMG_6687.jpg

Тадбирнинг вазифаси: халқимизда оила билан боғлиқ ўзига хосликни минг йиллар давомида хаёт синовларидан ўтиб келаётган никоҳнинг муқаддаслиги, ота-онанинг фарзандлар, фарзандларнинг ота-оналар олдидаги бурчи, ўзаро иззат-ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, ибо-хаё, оила шаъни ва номусини асраш каби фазилатларни ёш авлодларга онгига сингдириш.

IMG_6657.jpgIMG_6625.jpg

Тадбир ўтказиладиган “Нуроний” маскани”ни “Оила муқаддас даргоҳ” эканлигини акс эттирувчи баннер ва панолар билан байрамона безатилиб, мазкур жойда миллий қадрият анъаналаримизга оид хунармандчилик ва касаначилик йўналишидаги кўргазмалари ташкил этилди.

IMG_6654.jpg

IMG_6749.jpg

IMG_6684.jpg

Шунингдек, Наманган шаҳридаги 6-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари, Наманган шаҳридаги 2-Болалар ва ўсмирлар мактаби тарбияланувчилари, спорт йўналишида илғор ютуқларни қўлга киритаётган Республика, вилоят чемпионлари ҳамда Наманган шаҳар санъат коллежининг иқтидорли раққоса қизлари томонидан мусиқий гулдасталари билан қатнашдилар.

Ушбу тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари П.Ж.Маткаримов, И.С.Кучкарова, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи И.Х.Нажмиддинов, вилоят Маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.П.Аппаков, вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бошқармаси бошлиғи, психология фанлари номзоди, доцент М.А.Махсудова, вилоят “Ёзувчилар” уюшмаси вакиллари иштирок этиб, тадбир қатнашчиларини табрикладилар.

Вилоятимиздаги туман (шаҳар)лардан 15 нафардан 30, 40, 50 йилдан ортиқ ахил, тинч-тотув яшаб келаётган”, 15 нафардан 3, 4, 5 нафар келинлар билан бир ҳовлида аҳил яшаб келаётган, ёш оилаларга ибрат бўлиб келган “Ибратли қайноналар” таклиф этилиб, тадбир якунида уларга вилоят Маҳаллалар кенгаши томонидан ташкил этилган Ташккурнома ва фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Наманган вилоят телерадиокомпанияси, “Наманган ҳақиқати”, “Наманган садоси” газеталари томонидан тадбир жараёни кенг ёритилди.

Мазкур маданий-маърифий тадбир якуни натижалари бўйича вилоят маҳаллалар кенгаши бош мутахассиси Д.Ғайбулллаева, Косонсой тумани “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари В.Тожибоева, “Ибратли қайнона” М.Дадахоновалар оммавий ахборот воситаларига интервью берди.

Манба: Ғайбуллаева Дилбар / Кўришлар: 132

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech