Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган умумхалқ хайрия ҳашари бошланди
17 Aug 2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
10 августдаги 672-ф сонли ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 15 августдаги 370-ф-сонли фармойиларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашарини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқарувида ташкил этилган Ишчи гуруҳининг штаби томонидан ҳудудий штаблардан олинган маълумотлар умумлаштирилиб, Республика штабига тақдим этиб борилди.

photo_2019-08-17_19-14-05.jpg

Ҳашар давомида ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш каби бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими, Мактабгача таълим бошқармалари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Ёшлар иттифоқи, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари, шунингдек, барча маҳаллаларнинг аҳолиси иштирок этдилар.

Ҳашарда жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилиб, тадбирларда техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилди.

photo_2019-08-17_19-14-17.jpg

Ҳашар жараёнлари оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилди. Жумладан, «Ўзбекистон-24», “Ёшлар” телеканаллари, Наманган вилоят телевиденияси, “Наманган садоси” газетаси ҳамда шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати, “Норин овози”, “Уйчинома”, “Ёрқин ҳаёт” газета ва рўзномаларида ҳашар жараёнлари кенг ёритиб борилди.

Жойларда ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари давомида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди:

¨     Ҳашарда жами 923 306 нафар фуқаролар иштироки таъминланди,
уларнинг 376 217 нафарини ёшлар ташкил этди.

¨     Ободонлаштирилган майдонлар (Га) -                                     1 503

¨     Чиқариб ташланган чиқиндилар (тн) -                             1 168

¨     Тозаланган ариқ ва лотоклар (км) -                                 580

¨     Ободонлаштирилган қабристонлар сони -                      691

¨     Ободонлаштирилган зиёратгоҳлар сони -                      45

¨     Шакл берилган ва оқланган дарахтлар сони -                         706 855

¨     Жалб этилган техника воситалари сони -                        350

¨     Ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича 1 274 та оилаларнинг 30 581 м2 уй-жойлар ҳашар йўли билан таъмирланди. 1 381 та эҳтиёжманд оилаларга, шундан 644 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Мазкур хайрия тадбирлари орқали
274 млн. сўмга яқин, шундан 1 млн. 200 сўм “Маҳалла” фонди ҳисобидан сарфланди.

photo_2019-08-17_19-15-28.jpg

Шунингдек, ҳашар куни маҳаллаларда 30га яқин савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, шундан, 6 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари (савдо дўкони, гўзаллик салони, тўйхона ва бошқалар), 1 та ишлаб чиқариш цехлари, 1 та маҳалла фуқаролар йиғини, 1 та хусусий мактабгача таълим муассасаси, 2 та хусусий шифохона фойдаланишга топширилди.

Шу билан бирга, Халқ таълим вазирлиги тизимидаги 60 минг нафардан зиёд ходимлари томонидан таълим муассасалари ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилиб 50 мингга яқин манзарали ва мевали кўчатларга шакл берилди.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги 28 минг нафарга яқин ходимлари томонидан таълим муассасалари ҳудудларида 46 мингга яқин манзарали ва мевали кўчатларга шакл берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан қатнашган 26 мингга яқин ходимлардан 18 минг нафарини ёшлар ташкил этди. Ҳашар кунлари улар томонидан 31 гектар майдонлар ободонлаштирилди, 17 тонна маиший чиқиндилар чиқариб ташланди, 9 км ариқ ва лотоклар тозаланди ҳамда 23 та техникалар жалб этилди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ҳашар кунлари биноларининг атрофида, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида, санаторийлар ҳудудида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари оқлаш ва буташ ишларида фаол иштирок этдилар.

Ҳашар кунлари давомида вилоят ҳудудидаги 691 та қабристон ва 45 та зиёратгохларда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ички йўллар, қабрлар ва уларнинг атрофи тозаланиб,
11 минг туп дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Наманган шаҳри ҳудудидаги “Мавлоно”, “Мангулик”, “Қизил кўприк”, “Мулла Абдужалил домла”, “Европаликлар қабристони”, “Яхудийлар қабристони”, “Юнусобод”, “Нуробод”, Косонсой туманидаги “Наврўз”, “Янгишаҳар”, Мингбулоқ туманидаги “Омоновул”, “Қизилтол”, “Чордона”, “Терак”, “Ингичка”, Норин туманидаги “Қизилтов” қабристони, “Бўритепа” зиёратгоҳи, Тўрақўрғон туманидаги “Абдуназар Халфа бува” қабристони, Уйчи туманидаги “Бўстон”, “Муборак” “Дехқон”, “Ахси”, “Бештом”, “Ясситепа”, “Боёғон” қабристони, Чортоқ туманидаги “Мангулик”, “Худойбердибобо”, “Қорахонбува”, “Бўстон”, Чуст туманидаги “Биродарлик”, Янгиқўрғон туманидаги “Бобоихондон”, “Қучқорота”, “Ғайбарал”, “Ўлмасбува”, “Ноғарахона”, “Мингтерак” қабристонлари шулар жумласидан.

Хусусан, Чуст тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Биродарлик” номли қабристонда 85 та манзарали дарахтлар экилди, ариқ ва зовурларлар тозаланди, дарахтларга шакл берилди. Бунга Мустақиллик, Сабзазор, Бофанда маҳаллалардан 325 нафар фуқаролар иштирок этди. Ушбу хайрия тадбирларига маҳалла фаоллари ва ҳомийлар томонидан
2 млн. 350 минг сўм сарфланди.

Гузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Шарифбува” номли қабристонда 163 та манзарали дарахтлар экилди, ариқ ва зовурларлар тозаланди, дарахтларга шакл берилди. Бунга Гузар маҳалла фуқаролар йиғинидан 469 нафар фуқаролар иштирок этди. Бунга маҳалла фаоллари ва ҳомийлар томонидан 500 минг сўм сарфланди.

 

Умумхалқ хайрия ҳашари давомида Чуст туманидаги “Пансада” маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” маҳалласида хусусий шифохона, “Нуробод” маҳалласида тикувчилик цехи, Тўрақўрғон туманида “Исвахон” маҳалласида қурилган "Доктор Анон", "Азиз Медикал" хусусий шифохоналари, Тошкент маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хусусий мактабгача таълим ташкилоти, савдо мажмуаси, Чортоқ тумани Деҳқонобод маҳалласи ҳудудида “Обод маркази” дастури доирасида 32-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Шу билан бир қаторда, ҳашар кунлари эҳтиёжманд оилалар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ногиронларнинг уй-жойларини таъмирлаш, моддий ёрдамлар кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан,

Учқўрғон тумани Боғ кўча маҳалласида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдурахманов Турсунбой отага, Катта мўғол маҳалласида яшовчи уруш фахрийси Қўшматов Собиржон отага хомийлар маблағлари хисобидан 542 минг 400 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

“Шолдирама” маҳалласида яшовчи кам таъминланган 46 та оила 1 кг дан озиқ-овқат маҳсулотлари совға сифатида топширилди. Фарғона маҳалласида яшовчи Юсупова Умидага озиқ-овқат маҳсулотлари берилди, Истиқбол маҳалласида яшовчи Темирова Зухралар ҳолидан хабар олиниб, 150 минг.сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Фарғона маҳалласида яшовчи тадбиркор А.Мирзаолимов кўмаги билан ҳудуддаги кам таъминланган оила М.Сотволдиева хонадони деворларини суваб ва оқлаб таъмирлаб берди.

Чуст тумани Сабзазор маҳалла фуқаролар йиғини Сабзавоб кўчасида истиқомат қилувчи кам таъминланган оиласи Раимова Муяссарни яшаш уйини таъмирлаб берилди. Бунга ҳомийлар томонидан 5 млн.сўм маблағ сарфланди.

Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган Лутфиллаева Гулчоранинг яшаш уйини таъмирлаб берилди. Бунга ҳомийлар томонидан 2 млн 400 минг. сўм маблағ сарфланди.

Вилоятнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги тасдиқланган режа асосида кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, янги маҳалла биноси, гузарлари ва болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Манба: Рахманов Санжар / Кўришлар: 68

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech