Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Наманган туманида Шўрқўрғон халқ кутубхонаси очилди
20 Apr 2019
2019 йил 19-апрел куни Наманган туманидаги "Кўл бўйи" МФЙ ҳудудида "Шўрқўрғон халқ кутубхонаси"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари П.Ж.Маткаримов, Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Малик, Зиёвуддин Мансур, Мусулмонлар идораси Наманган вилояти вакиллиги ходимлари ва бошқа кўплаб фахрий меҳмонлар ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди.
photo_2019-04-20_09-36-20.jpg
photo_2019-04-20_09-36-03.jpgОчилиш маросимини Вилоят ҳокимининг ўринбосари П.Ж.Маткаримов кириш сўзи билан бошлаб берди ҳамда кутубхона учун 1000 дона китоб совға қилишини айтиб ўтди.
photo_2019-04-19_13-40-47.jpgphoto_2019-04-19_12-08-23.jpg
Наманган вилояти маҳаллалар кенгаши бошқарув раиси Аппақов Мусохон сўзга чиқиб, китоблар совға қилишини айтиб, бундай ҳайрли ишни вилоятимизни бошқа туманларига ҳам тарғиб қилиш кераклигини, агарда яна қайси туман биринчи бўлиб мана шундай кутубхона ташкил қилса 1000 дона китоб совға қилишини айтди. Очилиш маросимида Наманган туманидаги барча МФЙ раислари иштирок этди. "Маҳалламга китоб совға қиламан акцияси"га старт берилди.
photo_2019-04-20_09-36-16.jpg
photo_2019-04-20_09-36-06.jpg
Атоқли шоир ва ёзувчи Эркин Малик ҳам сўзга чиқиб, ўз китобларидан совға қилди. Меҳмонлар фаолиятига омадлар тилаб, энг яхши тилакларини билдиришди. 
photo_2019-04-19_09-00-35.jpg
Кутубхона Наманган туманидаги "Кўл бўйи" МФЙ нинг зиёли, ватанпарвар ҳамда тадбиркор фуқаролари томонидан биргалашиб ихтиёрий равишда ҳайрия маблағлари эвазига ташкил этилди. Ҳозирда кутубхона фондида 2000 га яқин ҳар хил турдаги китоблар мавжуд. 
photo_2019-04-19_16-12-59.jpg

Манба: Бурханов Зайниддин / Кўришлар: 250

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech