Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Уруш фахрийларига Президент совғалари етказилмоқда
7 May 2019

Айни кунларда фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 74 йиллиги ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган вилоятида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотлари ва байрам совғаларини тантанали топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Ўз навбатида, фахрийлар тинч ва бахтли турмушимизга шукрона айтиб, Президентимизга эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдиришмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров Поп, Чуст, Мингбулоқ, Янгиқўрғон, Косонсой, Тўрақўрғон туманларида бўлиб, уруш қатнашчилари ва ногиронларига Президентимизнинг 7,5 млн сўм миқдорида пул мукофотларини тантанали топширди, байрам табрикномаларини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, кир ювиш машинаси ва бошқа совғалар ҳам тақдим этилди. Азиз ва қадрли отахонларнинг бундай эътибордан кўнгиллари тоғдек кўтарилди.

Тўрақўрғон тумани Куймозор маҳалласи, Мустақиллик кўчаси, 5-уйда истиқомат қилаётган 94 ёшли 1-гуруҳ уруш ногирони Сайфиддин ота Нуриддинов 8 йил деганда урушдан қайтди ва 58 йил ўқитувчилик қилди. Шу касбнинг орқасидан рўзғори тўкис бўлди, 8 фарзандни вояга етказди. Бугун ўз яқинлари, элимиз ардоғида, давлатимиз ғамхўрлигида эъзозу эҳтиромда умргузаронлик қилмоқда.

photo_2019-05-05_18-47-40.jpg

07.05.20199.jpg

Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронтга отланган минглаб наманганликлар жанггоҳларда ҳалок бўлди, бедарак йўқолди. Оиласи бағрига омон қайтган ёши улуғ дуогўйларимиз сони бугунги кунда 48 нафарни ташкил этади. Уларнинг 20 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 24 нафари Иккинчи жаҳон уруши ногирони, 2 нафари Ленинград қамали ва яна 2 нафари концлагерларда тутқунликда бўлган шахслардир.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахридин Маткаримов, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Мусохон Аппақов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

photo_2019-05-05_18-47-38.jpg

07.05.20193.jpg

Уруш фахрийларига Президент табрикномаси ва пул мукофотларини етказишга бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Манба: Рахманов Санжар / Кўришлар: 190

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech