Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаролар йиғинлари ўртасида коррупцияга қарши кураш бўйича "Энг фаол фуқаролар йиғини" кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичи.
13 Nov 2019

    Наманган вилоятида бугунги кунда 775 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан жойларда маънавий муҳит барқарорлигини ҳамда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга ва миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, миллий ва маънавий қадриятларни ривожлантириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида коррупцияга қарши курашиш борасидаги тарғибот ишларини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш, фуқаролар йиғинларида коррупция ҳолатлари юз беришининг олдини олиш, ёшларда коррупцияга қарши курашиш, фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини шакллантириш, ушбу йўналишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ваколатли муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Фуқаролар йиғинлари ўртасида коррупцияга қарши кураш бўйича “Энг фаол фуқаролар йиғини” республика кўрик-танловини ташкил этиш тўғрисида Қўшма қарор имзолади.

Слайд1.JPG

    Ушбу Қўшма қарорга ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилоят кенгашининг мажлис баёнига асосан жорий йилнинг 18-26 октябрь кунлари Фуқаролар йиғинлари ўртасида коррупцияга қарши кураш бўйича “Энг фаол фуқаролар йиғини” кўрик танловининг туман (шаҳар) босқичлари туман (шаҳар) прокуратуралари билан ҳамкорликда юқори савияда ташкил этилди.

Слайд2.JPG

        Танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 64 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирок этиб, уларнинг 12 нафари ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, танловга 1600 нафардан зиёд аҳоли вакиллари шу жумладан, 900 нафардан зиёд ёшлар жалб этилди.

Слайд3.JPG

         Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Наманган шаҳридаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.

Слайд4.JPG

     Танловнинг вилоят босчиқида ҳар бир туман (шаҳар)дан 1 нафардан жами 12 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, танловда Вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.Аппаков, Вилоят прокуратураси Коррупцияга қарши кураш бўлими бошлиғи Ш.Абдуллаев, 21-бўлим терговчиси З.Бойзоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи И.Нажмиддинов, Вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Мусашайхов, ташкилий қўмита аъзолари, ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари, уюшмаган ёшлар, маҳалла фаоллари шунингдек жамоат ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари жами 150 нафар иштирок этди.

Слайд5.JPG    Кўрик-танлов 3 та шарт асосида ўтказилиб, 1-шарт – Иштирокчи томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича маҳалла миқёсида амалга оширилган ишларни таништириши, 2-шарт - Савол-жавоб шарти ҳамда 3-шарт - Ижодий шарт бўйича иштирокчилар беллашдилар.

Слайд6.JPG       Танловнинг барча шартлари замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда фаоллик ва ташаббускорлик руҳида ўтди.

Слайд7.JPG     Танлов якунларига кўра, танловнинг вилоят босқичида Чуст тумани “Янгиер” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рустамова Феруза Аббосхоновна 1- ўринни, Косонсой тумани “Хонқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Вахабов Орипжон Ахмаджонович 2-ўринни ҳамда Тўрақўрғон тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби Атабоева Комила Абдумаликовна 3-ўринни эгаллади.

Слайд8.JPG       Танлов ғолибларига вилоят Маҳаллалар кенгаши томонидан диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

Слайд9.JPGШунингдек, қолган 9 та туман (шаҳар)дан келган иштирокчиларга ҳам  фаол иштироки учун Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Иштирокчилар ушбу танловда бугунги тинч ва осойишта мамлакатда истиқомат қилаётганликлари ҳамда давлатимиз раҳабри томонидан томонидан аҳоли учун яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида коррупцияга қарши курашиш борасидаги тарғибот ишларини янада кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш, ёшларда коррупцияга қарши курашиш, фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини шакллантириш, ушбу йўналишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ваколатли муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш орқали эзгу мақсадларга эришиш мумкинлигини эътироф этишди.

Танлов жараёнлари Наманган вилоят телевидениеси орқали тасвирга олиниб, вилоят телевидениеси ва МТРК телеканаллари орқали ёритилиш белгиланди. Шунингдек, Республика “Мahalla” газетаси ҳамда ҳудудий оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиш белгиланди.


Манба: Камалов Одилжон / Кўришлар: 147

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech