Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 4307-сонли Қарорида белгиланган вазифалар  ижроси
8 Nov 2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 4307-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг иш режасини Наманган вилоятида бажарилиши юзасидан 2019 йил 8 ноябрь куни Республика Оила маркази директор ўринбосари Д.М.Алимжанова “Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил октябрь-декабрь ойларига мўлжалланган ҲАМКОРЛИК ДАСТУРИ” бўйича ҳамда Наманган шаҳар ва 11 та туман бўлимларида амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюрди.

photo_2019-11-08_18-03-00.jpg
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Вилоят кенгашида ҳамкорлик дастури асосида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар ўрганилди. Шунингдек, Вилоят Кенгаш раиси М.П.Аппақов, Республика Оила маркази директор ўринбосари Д.М.Алимжанова, вилоят Оила маркази бошқармаси бошлиғи М.Махсудовалар иштирокида мажлис ўтказилди. Мажлисда Д.Алимжанова сўз олиб, 2019 йил октябрь-декабрь ойларига мўлжалланган ҲАМКОРЛИК ДАСТУРИ бўйича батафсил гапирдилар.

photo_2019-11-08_18-01-29 (4).jpg
Сўнгра вилоят кенгаши томонидан тайёрланган ҳужжатлар билан танишилди. Кенгаш раиси ҳозиргача қилинган ишлар бўйича ахборот берди ва тайёрланган барча ҳужжатларни тақдим қилди. Ўтказилган видеоселектор топшириқларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокими томонидан барча секторларга ҳамкорлик дастури ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар юклатилди. Дастур асосида олий таълим муассасалари, уюшмаган аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари йўлга қўйилди. Жумладан, жорий йилнинг 6 ноябрь куни вилоят телевидениесида масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Юзма юз” кўрсатуви тўғридан тўғри эфирга узатилди. 7-8 ноябрь кунлари Наманган давлат университетида, Тўрақўрғон тумани Маданият саройида, Наманган шаҳар ва туманларнинг 15 га яқин муассасаларида дастур мазмун моҳиятини кенг оммага тушунтириш мақсадида тадбирлар ташкил этилди. Оила марказининг вилоят бошқармаси қошидаги махсус ўқув курсида Д.Алимжанова тингловчилар (МФЙ мутахассислари), Оила марказининг шаҳар ва туманлар мутахассисларига “Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил октябрь-декабрь ойларига мўлжалланган ҲАМКОРЛИК ДАСТУРИ” нинг мазмун моҳияти, мақсади ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Келгусида ижтимоий муҳитни янада яхшилаш, амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишда ҳамкор ташкилотларнинг ўрни ва роли муҳим эканлиги таҳлиллар билан эътироф этилди.

photo_2019-11-08_18-01-29 (2).jpg
Соҳани янада ривожлантириш, ҳамкорлик доирасида олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтириш мақсадида ўқув курсидаги тингловчилар фикр ва мулоҳазалари яқиндан ўрганилди. Махсус ўқув курсидаги меъёрий ҳужжатлар, жумладан, мажмуалар, ўқув-услубий қўлланмалар билан танишдилар. Тингловчилар учун ташкил этилаётган дарсларда ўтказилаётган анкета ва сўровномалар таҳлили алоҳида ўрганилиб борилиши, ҳудудлар хусусиятидан келиб чиқиб муаммолар ечимига илмий ёндошиш долзарблиги хусусида маслаҳат бердилар. Вилоят бошқармасида сўнгги вақтларда ажрим кўп қайд этилган ҳудудлар (Янгиқўрғон, Уйчи, Наманган шаҳар, Чуст, Учқўрғон, Мингбулоқ, Наманган туманлари) да ажримларни олдини олиш мақсадида тасдиқланган дастур ҳамда унинг ижроси доирасидаги олиб борилаётган ишлар билан танишиб, тегишли маслаҳатларни берди. Ташриф якунида тарғибот ишларини амалга оширишда вилоят адлия бошқармаси ҳамда мутахассис экспертларни жалб этиш муҳимлиги тўғрисида кўрсатмалар берилди.
Манба: Нарзуллаев Умиджон / Кўришлар: 13

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech