Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Наманганда "Халқаро олимпия куни" юқори кўтаринкиликда ўтказилди
8 Jul 2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 июндаги мажлисининг 01-14/25-2 сонли баёнига асосан жорий йилнинг 6 июль куни бутун мамлакатимиз бўйича “Халқаро олимпия куни”га бағишланган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақаларини ўтказиш белгшиланган.

“Халқаро олимпия куни”га бағишланган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақалари доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

“Халқаро олимпия куни”га бағишланган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақалари доирасида ўтказилиши лозим бўлган тадбирлар ва спорт мусобақалари бўйича вилоят кенгашининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ушбу чора-тадбирлар режасига асосан вилоятдаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида спортнинг енгил атлетика, мини футбол, футбол, волейбол, стол тенниси, миллий кураш турлари бўйича 200 дан ортиқ спорт мусобақалари ташкил этилиб, ушбу спорт мусобақаларига 20 минг нафардан ортиқ аҳоли, ҳусусан ёшлар ва уюшмаган ёшларни кенг жалб этилди.

IMG_20190706_084255.jpg

Жумладан, 4 июль куни Янгиқўрғон туманида Заркент-Қизилёзи йўналишида югуриш марафони ташкил этилиб, 200 нафардан зиёд маҳалла ёшлари иштироки таъминланди.

5 июль куни Норин тумани марказида югуриш марафони ўтказилиб, ушбу марафонга 570 нафардан ортиқ маҳалла ёшлари иштирок этди.

5 июль куни соат 07.00 дан бошлаб “Халқаро олимпия куни”га бағишланган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақалари доирасида ҳар бир туман (шаҳар)ларда эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилди.

IMG_20190706_081657.jpg

Бундан ташқари “Халқаро олимпия куни”га бағишланган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақалари доирасида ўтказилган спорт мусобақаларига вилоятимизнинг чекка ҳудудларида жойлашган маҳаллаларида ҳам шунингдек, ушбу маҳаллаларда яшовчи аҳоли вакилларини ҳам жалб қилиниб, қисқа масофали оммавий марафонлар ва турли оммавий спорт ўйинларини ташкил этилди.

Жумладан, Чуст тумани Ғова ҳудудида тумандаги 70 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъул котиблари ва ҳудуд аҳолисини жалб қилган ҳолда спортнинг стол тенниси, волейбол, мини футбол, югуриш марафони йўналишларида тадбирлар ташкил этилди. Ушбу тадбирларда туман кенгаши ходимлари, 70 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул котиблари ва
400 нафарга яқин аҳоли ва ёшлар иштирок этди.

IMG_20190706_094528.jpg

Мусобақа карнай сурнай садолари остида қисқа масофага юриш марафони билан бошланиб, соат 06.00 да эрталабки бадантарбия машғулотлари ҳам ўтказилди.

Мазкур спорт тадбирлари якуни бўйича мусобақа ғолибларига туман ҳокимлиги ва туман Маҳаллалар кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди

“Халқаро олимпия куни”га бағишланган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақаларида ҳар бир туман (шаҳар) намуна кўрсатган “Энг яхши маҳалла” номинациялари бўйича 1 тадан маҳалла фуқаролар йиғинлари аниқланиб, ушбу маҳалла фуқаролар йиғини раисига туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) кенгаши томонидан тайёрланган махсус дипломлар ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

Жумладан, Поп туманида ўтказилган тадбирлар якуни бўйича “А.Қаххор” маҳалла фуқаролар йиғини, Уйчи туманида ўтказилган тадбирлар якуни бўйича “Тошлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини “Энг яхши маҳалла” номинациялари бўйича ғолиб бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғини раислари туман ҳокимлиги ва туман кенгаши томонидан тайёрланган махсус дипломлар ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

Бундан ташқари, 6 июль куни вилоят ҳокимилиги томонидан “Халқаро олимпия куни”га бағишланган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақалари доирасида “Спортча юриш” бўйича ташкил этилган тадбирда вилоят ва Наманган шаҳар кенгаши аппарат ходимлари иштирок этди. “Спортча юриш” бўйича ташкил этилган тадбирда вилоят ва туман (шаҳар) кенгаши ходимлари, Наманган шаҳаридаги 3000 нафардан зиёд аҳоли ва ёшлар вакиллари қатнашди. Шунингдек, Наманган шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан 10 минг нафардан зиёд аҳоли тадбирни кузатувчи сифатида иштироки таъминланди.

Шунингдек, вилоят Маҳаллалар кенгаши ташаббуси билан Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 6 июль куни “Халқаро олимпия куни”га бағишланган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақалари доирасида Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида Наманган шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган маҳалла фуқаролар йиғинилари раислари ва туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари ўртасида спортнинг футбол ва волейбол тури бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

Мазкур спорт мусобақасида ҳар бир туман (шаҳар)дан 25 нафардан жами 600 нафарга яқин туман (шаҳар) кенгаши ходимлари ва маҳалла раислари иштирок этди.

Мусобақа якунларига кўра спортнинг волейбол тури бўйича Учқўрғон тумани жамоаси ва спортниг футбол тури бўйича Чуст тумани жамоаси
1-ўринни қўлга киритиб, вилоят кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 104

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech