Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Поп тумани “Марғизор” маҳалласида ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди
20 Apr 2019

Поп туманида “Марғизор” маҳалласида ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Мазкур мусобақа хотира турнири бўлиб, Поп туман маҳаллалар кенгашида ёшлар масалалари бўйича ўринбосар лавозимида ишлаган мархум Бўстонов Сойибжон хотирасига бағишланди.

photo_2019-04-20_12-52-37.jpg

Ушбу мусобақада “Марғизор”, “Янги ер”, “Ўрта марғизор”, “Янги обод” маҳаллаларининг ёшлардан иборат бўлган терма жамоалари иштирок этишди.

photo_2019-04-20_12-52-27.jpg

Ушбу мусобақа кўтаринки кайфиятда ташкил этилди, терма жамоа иштирокчиларига мусобақа аввалида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқарувидан иштирокчиларга футболкалар тарқатилди.

Мусобақа якунида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви терма жамоаси ғалаба қозонди ва “Маҳалла” фондининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

photo_2019-04-20_12-51-01.jpg

Мусобақа сўнггида хотирасига бағишлаб турнир ўтказилган мархум ходимимиз С.Бўстоновнинг хонадонига ташриф буюрилди, оиласига озиқ-овқат каробкаси топширилиб, холидан хабар олинди.

Манба: Мамажанов Нурмурод / Кўришлар: 145

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech