Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ўсмирлар ўртасидаги мини футбол минтавий босқичи якунига етди
17 Aug 2019
photo_2019-08-17_18-53-32.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида
2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёнида белгиланган 5 та ташаббусдан иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шаротилар яратиш масаласи бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳамда 2019 йилда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилоят кенгаши тизимида ҳамда барча фуқаролар йиғинларида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш мақсадида 13-14 ёшли маҳалла ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича “Чарм тўп” анъанавий мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан вилоят ҳокимлигининг тадбирлар режаси тасдиқланди.

photo_2019-08-17_19-03-22.jpg

Ушбу тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 9 август куни “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” ва “5 ташаббс билан келажак сари” шиорлари остида Наманган шаҳридаги 17-футбол мактабида 13-14 ёшли маҳалла ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича “Чарм тўп” анъанавий мусобақасининг вилоят финал босқичи ўтказилди.

Ўтказилган мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичлари 2019 йилнинг 25 июль – 2 август кунлари ўтказилган бўлиб, ушбу мусобақаларда вилоят бўйича 775 та фуқаролар йиғини жамоалари иштирок этди ва ҳар бир туман ва шаҳардан 1 тадан жамоалар вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

photo_2019-08-17_19-03-16.jpg

Мусобақанинг вилоят босчиқида ҳар бир туман (шаҳар)дан
13-14 ёшли маҳалла ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича “Чарм тўп” анъанавий мусобақаси бўйича 13 нафардан жами вилоят босқичида
200 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Мусобақа якунида Янгиқўрғон туманининг “Навкент” маҳалласи жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб мусобақанинг минтақавий босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Жорий йилнинг 17 август куни “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” шиори остида Наманган тумани Хонабод МФЙ ҳудудидаги футбол майдонида мусобақанинг Наманган, Андижон ва Фарғона вилояти босқичларида 1-ўринни қўлга киритган 3 та жамоалар иштирокида мусобақанинг минтақавий босқичи ўтказилди.

Ўтказилган мусобақада 3 та жамоанинг 13-14 ёшдаги 39 нафар аъзолари ва иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида келган 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Мусобақа юқори савияда ташкил этилди. Мусобақа иштирокчилари, Андижон ва Фарғона вилоятидан келган меҳмонларга “Сарбон” ошхонасида тушлик ташкил қилинди.

Мусобақа якунлари бўйича Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг “Навкент” маҳалласи жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб Республика босқичига йўлланма олди.

Шунингдек, Фарғона вилояти Қувасой шаҳри “Бўстон” маҳалласи жамоаси 2-ўринни, Андижон вилояти Андижон тумани “Дўстлик” маҳалласи жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақада иштирок этган 39 нафар ёшларга ва жамоалар раҳбарлари, мураббийларига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари, шунингдек, Республика кенгаши раиси ва Республика Футбол асосиацияси раҳбарлари томонидан имзоланган дипломларҳамда медаллар тантанали равишда топширилди.

photo_2019-08-17_18-54-08.jpg



Манба: Камалов Одилжон / Кўришлар: 107

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech